- Bosh sahifa
- Yangiliklar
- Uyushma yangiliklari
- Бозорни ўзгартираётган брендлар: Brand Awards International 2026 якунлари
19.05.2026
Бозорни ўзгартираётган брендлар: Brand Awards International 2026 якунлари
“Ўзбекистон — кучли брендлар юрти” шиори остида 16 май куни IX халқаро Brand Awards International мукофоти бўлиб ўтди. 2026 йилда мукофотда Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, АҚШ, Туркия ва Германиядан 78 та бренд иштирок этди. Бу эса мукофотнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётганини ва бизнес ҳамжамиятининг юқори қизиқишини тасдиқлайди.
Мукофот ташкилотчилари — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси.
Brand Awards International ўтган йил давомида брендлар эришган ҳақиқий натижаларни қайд этувчи муҳим платформа бўлиб қолмоқда. Мукофот иштирокчилари банк сектори ва ритейлдан тортиб ишлаб чиқариш, технологиялар ва хизмат кўрсатиш соҳаларигача бўлган турли компанияларни қамраб олди.
Мукофот иштирокчилари орасида UzCard, MacCoffee, SQB, Asl Baraka, Ermak, Paynet, Uztelecom, Media Park, Yaponamama, Yandex Go, Sherin, Qalampir.uz, Bloomshop, Rozmetov, Toshkent Gullari, Webster University, Доброе, Beshqozon ва бошқа машҳур брендлар бўлди.
Тақдирлаш маросими минтақада брендлар келажагини шакллантираётган бизнес эгалари, CEO ва маркетинг директорларини бир майдонда жамлади.
Бизнес дастури: брендинг ва исломий молия
Мукофот доирасида етакчи экспертлар иштирокида бизнес дастури ҳам ташкил этилди.
Спикерлар орасида ANORBANK Data-маркази раҳбари Антон Подольский, BTS Express бизнесни ривожлантириш директори Шухрат Азимов, MA’NO Branding брендинг агентлиги ҳаммуассиси ва директори, халқаро брендинг ҳамда стратегик маркетинг эксперти Темур Саьдий, шунингдек Depot branding agency стратегия ва ривожланиш директори, бренд-стратегия бўйича эксперт Фарҳод Кучкаров иштирок этди.
Улар бренд самарадорлигини баҳолаш, маркетингнинг роли ва бизнесни стратегик ривожлантириш бўйича амалий кейслар ҳамда таҳлилий ёндашувларни тақдим этдилар.
Бундан ташқари, Brand Awards International доирасида Hayot Bank Qadriyatli томонидан “Ўзбекистонда исломий банкинг: бизнес учун янги имкониятлар” мавзусида ихтисослаштирилган конференция ҳам бўлиб ўтди.
Бир майдонда 300 дан ортиқ етакчи банклар, финтех-компаниялар ва халқаро экспертлар жамланиб, соҳанинг асосий трендлари, амалиётлари ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Дастурдан эксперт чиқишлари, реал кейслар, халқаро тажриба ва мамлакатда исломий банкинг келажагига бағишланган панел муҳокамаси ўрин олди. Конференция ҳақида батафсил маълумот:
bai26.marketing.uz
Мукофот ҳамкорлари
Мукофотнинг бош ҳамкори — Ўзбекистоннинг биринчи маҳаллий рақамли банки бўлган ANORBANK бўлди. Банк хизматларидан мобил илова орқали онлайн ҳамда офисларда офлайн фойдаланиш мумкин. Қисқа вақт ичида банк бозорнинг энг йирик иштирокчиларидан бирига айланди ва мамлакатдаги янги авлод молиявий хизматлари рамзига айланди. Мукофотнинг бизнес дастури доирасида ANORBANK рақамли банк экотизимини яратиш, онлайн мижоз тажрибаси ва юқори рақобатли молиявий муҳитдаги маркетинг бўйича амалий тажрибаси билан ўртоқлашди.
Стратегик ҳамкор эса 2009 йилда ташкил этилган Ўзбекистоннинг биринчи экспресс почта хизмати — BTS Express бўлди. Компания “эшикдан эшиккача” тамойили асосида ҳужжат ва жўнатмаларни хавфсиз етказиб бериб, замонавий логистика ечимларини ривожлантирмоқда ва соҳа стандартларини шакллантирмоқда. Бугунги кунда BTS Express тўлиқ экотизим орқали хизмат кўрсатиб, маҳаллий ва халқаро бозорда кучли позицияларни эгаллаган.
Шунингдек, мукофотни Hayot Bank, GEOMOTIVE, MacCoffee, MKBANK, UzCard, SQB, Xalq Banki ва UzCarlsberg ҳам қўллаб-қувватлади.
Бренд қиймати — бизнес кучининг кўрсаткичи
Brand Awards International’нинг асосий жиҳатларидан бири — профессионал методология асосида бренд қийматини аниқлаш имкониятидир.
Бугунги кунда бренд шунчаки ном ёки логотип эмас, балки инвестицион жозибадорлик, мижозлар ишончи ва бизнес барқарорлигига таъсир қилувчи стратегик актив ҳисобланади. Дунё бўйлаб етакчи компаниялар бренд қийматини баҳолаб, уни бизнеснинг етуклиги ва узоқ муддатли салоҳияти кўрсаткичи сифатида бошқаради.
Мукофотнинг барча иштирокчилари компания бизнес мақсадларини ҳисобга олувчи профессионал методология асосида бренд қийматини ҳисоблатиш имкониятига эга бўлдилар.
Brand Awards International 2026 мукофоти совриндорлари
|
Бренд |
Мукофот |
|
ANORBANK |
Ўзбекистондаги биринчи маҳаллий рақамли банк |
|
BTS Express |
2025 йилда Ўзбекистондаги етакчи экспресс-почта |
|
Hayot Bank |
2025 йилда Ўзбекистонда янги молиявий маданият маркетингини ривожлантиришдаги ютуқлари учун |
|
GEOMOTIVE |
2025 йилда Ўзбекистонда ташқи реклама аналитикаси бозорини ривожлантиргани ва медиабозорнинг шаффофлиги ҳамда самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи data-driven ечимларини татбиқ этгани учун |
|
MacCoffee |
2025 йилда Ўзбекистонда 3 tasi 1 да қаҳвалар етакчиси |
|
UZCARD |
2025 йилда Ўзбекистонда миллий тўлов инфратузилмасини ривожлантиргани, инновацион молиявий ечимларни жорий этгани ва нақдсиз тўловлар оммабоплигини оширгани учун |
|
MKBANK |
2025 йилда Ўзбекистонда миллий тўлов инфратузилмасини ривожлантиргани, инновацион молиявий ечимларни жорий этгани ва нақдсиз тўловлар оммабоплигини оширгани учун |
|
Xalq banki |
2025 йилда Ўзбекистонда банк хизматларини рақамлаштириш ва молиявий инклюзияни кенгайтиришдаги ютуқлари учун |
|
SQB |
2025 йилда Ўзбекистонда халқаро капитал бозорларида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича стратегик муваффақиятга эришгани учун |
|
UzCarlsberg |
2025 йилда Ўзбекистонда ўз тоифасида брендни ривожлантиргани ва халқаро эътирофга сазовор маҳаллий ишлаб чиқарувчи мақомини мустаҳкамлагани учун |
|
Битрикс24 |
2025 йилда Ўзбекистонда бизнес учун рақамли ечимларни ривожлантириш ва компанияларни бошқаришнинг бизнес жараёнлари самарадорлиги ҳамда шаффофлигини оширишга ҳисса қўшаётган инновацион экотизимни жорий этгани учун. |
|
Доброе |
2025 йилда Ўзбекистонда сут маҳсулотларини истеъмол қилиш маданиятини ривожлантиргани учун. |
|
МОЕMORE |
2025 йилда балиқ консервлари ассортиментни кенгайтиргани, консервланган тунец категориясида етакчиликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон бозорида бренд таниқлилигини оширгани учун. |
|
Риноксил |
2025 йилда Ўзбекистонда бурун спрейлари орасида истеъмолчилар танлови. |
|
Ташкентские минеральные воды |
2025 йилда Ўзбекистонда санаторий-курорт даволашни ривожлантиргани ва инновацион тиббий технологияларни жорий этгани учун. |
|
Ташкентский трубный завод |
2025 йилда Ўзбекистонда металлургия саноатини ривожлантиргани ва мамлакатнинг саноат салоҳияти ҳамда экспорт имкониятларини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган инновацион ишлаб чиқариш ечимларини жорий этгани учун. |
|
Agro Bravo |
2025 йилда Ўзбекистонда сут маҳсулотлари ва музқаймоқ категориясида кучли бренд сифатида истеъмолчилар эътирофи. |
|
alphaPrint |
2025-йилда Ўзбекистонда полиграфия ва реклама маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш, комплекс хизматларни жорий этиш ҳамда бизнес учун замонавий босма ечимларни кенгайтиришдаги юқори натижалари учун. |
|
Anhor Park |
2025-йилда Ўзбекистонда кўнгилочар шаҳар маконини ривожлантириш ва кенгайтириш, самарали маркетинг воситаларини жорий этиш ва бренд мавқеини мустаҳкамлашдаги ютуқлари учун. |
|
Asklepiy Group |
2025 йилда Ўзбекистонда юқори сифатли миллий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва илгари суришда етакчилик ҳамда истеъмолчилар ишончини мустаҳкамлагани учун. |
|
Asl Baraka |
Истеъмолчилар орасида ғамхўрлик ижтимоий қадриятларини шакллантираётган бренд. |
|
BESHQOZON |
2025 йилда Ўзбекистонда миллий гастрономияни ривожлантириш, ош брендини оммалаштириш ва юқори сифат ҳамда хизмат стандартларини жорий этишдаги ютуқлари учун. |
|
Bloom Beauty Shop |
2025 йилда Ўзбекистонда замонавий гўзаллик чакана савдосини ривожлантириш, кўп брендли экотизимни кенгайтириш борасидаги ютуқлар ва юқори хизмат ҳамда мижоз тажрибаси стандартларини жорий этгани учун. |
|
British Management University |
2025 йилда Ўзбекистонда халқаро таълим стандартлари асосида биринчи тўлиқ циклли таълим кластерини яратгани учун. |
|
Cake Lab |
2025 йилда Ўзбекистонда замонавий қандолат маданиятини ривожлантиргани, премиум гастрономик брендни мустаҳкамлагани ва юқори сифат стандартларини жорий этгани учун. |
|
Chinnichi |
2025 йилда бренднинг барқарор ривожланиши, савдо ҳажмининг икки баробарга ошгани, кенг кўламли маркетинг кампаниялари орқали юз минглаб мижозларни қамраб олгани ҳамда рақамли платформаларда миллионлаб аудиторияга эга бўлиб, ўз йўналишида етакчи брендлардан бирига айлангани учун, шунингдек, Ўзбекистон бозорида ўз мавқеини янада мустаҳкамлагани учун. |
|
Costa Coffee |
2025 йилда Ўзбекистон бозорининг дид ва афзалликларини ҳисобга олган ҳолда халқаро стандартларни жорий этиш, қаҳва маданиятини ривожлантириш ва дондан тортиб тортиққача барча босқичларда маҳсулот сифатини таъминлаш, шунингдек брендни самарали маҳаллийлаштириш соҳасидаги ютуқлари учун. |
|
Dusel Electrical |
2025 йилда Ўзбекистонда электротехник ечимлар бозорини ривожлантиргани ва инновацион ҳамда ишончли маҳсулотларни жорий этгани учун. |
|
Engelberg |
2025 йилда премиум ойналаш тизимларини ривожлантиргани, муҳандислик ва архитектура инновацияларини жорий этгани ва бренднинг люкс сегментидаги мавқеини мустаҳкамлагани учун. |
|
ERA |
2025 йилда Ўзбекистонда бизнес учун рақамли экотизимни ривожлантиргани, товар айланмасини автоматлаштиргани ҳамда маркировка ва ҳужжат айланмаси соҳасида комплекс ечимларни жорий этгани учун. |
|
ERGO |
2025 йилда Ўзбекистонда офис ечимлари бозорини ривожлантиргани ва бизнес самарадорлиги ҳамда иш муҳити сифатини оширишга кўмаклашаётган инновацион эргономик маконларни жорий этгани учун. |
|
ERMAK |
2025 йилда Ўзбекистонда шакар қўшилмаган табиий озиқ-овқат маҳсулотлари категориясида миллий брендни ривожлантиргани, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлагани ва сифат стандартларини оширгани учун. |
|
Everest Learning Center |
2025 йилда Ўзбекистонда сифатли таълимни ривожлантириш, юқори натижалар кўрсатиш ва таълим хизматлари бозорида етакчиликни мустаҳкамлашдаги ютуқлари учун. |
|
Feliza |
2025 йилда Ўзбекистонда глобал трендларга маҳаллий руҳ бериб, “Трендни ҳис эт”ни янги услуб стандартига айлантирган бренд! |
|
FITWAY |
2025 йилда Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, инновацион ёндашувлар орқали вазн назорати ечимларини ривожлантириш ва мижозлар ишончини мустаҳкамлашдаги ютуқлари учун. |
|
Formen Razor |
2025 йилда Ўзбекистонда эркаклар учун шахсий парвариш маҳсулотлари бозорини ривожлантириш ва кундалик фойдаланиш учун қулай ҳамда ишончли маҳсулотларни жорий этишдаги ютуқлари учун. |
|
Gazeta |
2025 йилда Ўзбекистонда мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, ижтимоий аҳамиятли контент яратиш ва аудитория ишончини мустаҳкамлашдаги ютуқлари учун. |
|
GROSS |
2025 йилда Ўзбекистонда суғурта бозоридаги етакчилиги, инновацион ечимларни жорий этгани ва юқори даражадаги мижозларга хизмат кўрсатгани учун. |
|
HAIRBOSS |
2025-йилда Ўзбекистонда лазерли эпиляция саноатида эксперт ёндашувини ривожлантиргани, тиббий стандартларни жорий этиш ва барқарор мижозлар экотизимини шакллантиргани учун. |
|
HarFasl |
2025-йилда Ўзбекистонда декоратив ўсимликлар бозорини ривожлантиргани, ҳудудий мавжудликни кенгайтиргани ва шаҳар муҳитини ободонлаштиришга ҳисса қўшгани учун. |
|
HARIBO |
2025-йилда Ўзбекистонда чайнаш учун ширинликлар категориясини ривожлантириш, глобал бренд мавқеини мустаҳкамлаш ва истеъмолчилар орасида барқарор талабни шакллантиришдаги ютуқлари учун. |
|
INOVENT |
2025-йилда Ўзбекистонда тадбирлар маркетинги саноатини ривожлантириш, брендлар учун ижодий ечимлар яратиш ва кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишдаги ютуқлари учун. |
|
Ipak Yuli Bank |
2025-йилда Ўзбекистонда бренднинг кенг кўламли трансформацияси, рақамли банк хизматларини ривожлантиришдаги ютуқлари ва халқаро стандартларни жорий этгани учун. |
|
ISHONCH |
2025-йилда Ўзбекистонда чакана савдо бозорини ривожлантириш, муддатли тўлов тизимини кенгайтириш ва аҳолига қулай харид имкониятларини яратишдаги ютуқлари учун. |
|
iTV |
2025-йилда инновацион медиа экотизимини ривожлантириш ва Ўзбекистон миллий аудиториясининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда эксклюзив видео контентга қулай кириш имкониятини шакллантиришга ҳисса қўшгани учун. |
|
KAFIL-SUG'URTA |
2025-йилда Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш, мижозларга йўналтирилган ёндашувни кучайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлашдаги ютуқлари учун. |
|
Kapital.uz |
2025-йилда Ўзбекистонда ишбилармонликка оид оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, тадбиркорликни оммалаштиришни ва иқтисодий жараёнлар шаффофлигини оширишдаги ютуқлари учун. |
|
KFC |
2025-йилда Ўзбекистонда инновациялар, сифат ва глобал брендни маҳаллийлаштириш соҳасидаги ютуқлари, тез овқатланиш ресторанлар тармоғини муваффақиятли кенгайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун. |
|
Knauf |
2025-йилда Ўзбекистон қурилиш саноатида қурилиш материаллари бозорини ривожлантиришдаги етакчилик, инновацион ечимларни жорий этиш ва сифат стандартларини оширишдаги ютуқлари учун. |
|
Lalaku |
2025-йилда Ўзбекистонда болаларнинг соғлом ривожланишини қўллаб-қувватлашда ишончли ҳамкор бўлишга интилишдаги ютуқлари учун. |
|
MCA Advertising |
2025-йилда медиа режалаштириш технологик трансформацияси, маркетинг самарадорлиги таҳлилини ривожлантириш ва халқаро бозорларда экспертизани кенгайтириш учун |
|
MEDIAPARK |
2025-йилда Ўзбекистонда маиший техника ва электроника соҳасида замонавий чакана экотизимни ривожлантириш, кўп каналлик ечимларни жорий этиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун. |
|
METER |
2025 йилда Ўзбекистонда ташқи реклама ўлчовида мустақил ва верификациядан ўтган ёндашувни шакллантиргани, бозор шаффофлигини ривожлантиргани ҳамда реклама фаоллигини баҳолашнинг янги стандартларини жорий этгани учун. |
|
MIXIT |
2025-йилда Ўзбекистонда парвариш косметикаси бозорида брендни муваффақиятли ишга тушириш ва жўшқин ривожлантириш, самарали маҳаллийлаштириш ва аудитория билан кучли ҳиссий боғлиқликни ўрнатишдаги ютуқлари учун. |
|
MK Lighters |
2025-йилда Ўзбекистонда кундалик истеъмол маҳсулотлари категориясини ривожлантириш, барқарор сифат стандартларини жорий этиш ва дистрибьюция тизимини кенгайтиришдаги ютуқлари учун. |
|
NamAgro Tech |
2025-йилда Ўзбекистонда юқори технологияли агросаноат кластерини ривожлантириш, барқарор амалиётларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтиришдаги ютуқлари учун. |
|
Paynet |
2025-йилда Ўзбекистонда финтех экотизимини ривожлантириш, инновацион молиявий хизматларни жорий этиш ва тўлов ечимларининг мавжудлигини оширишдаги ютуқлари учун. |
|
Pixel Media |
2025-йилда Ўзбекистонда рақамли ташқи реклама бозорини ривожлантириш, аналитик технологияларни жорий этиш ва реклама кампаниялари самарадорлигини оширишдаги ютуқлари учун. |
|
Pro Build Generation |
2025-йилда Ўзбекистонда сув таъминоти, газ ташиш тизими ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги ютуқлари, қурилишни бошқаришда тизимли ёндашувни жорий этгани учун. |
|
PROFUBORKA |
2025-йилда Ўзбекистонда профессионал тозалаш бозорини ривожлантиришдаги ютуқлари ва турли кўламдаги объектларга хизмат кўрсатиш учун комплекс ечимларни жорий этгани учун. |
|
Push30 |
2025-йилда Ўзбекистонда корпоратив соғлиқ маданиятини ривожлантириш, инновацион фаровонлик ечимларини жорий этиш ва ходимлар фаровонлигини бошқариш учун рақамли экотизимни шакллантиришдаги ютуқлари учун. |
|
Qalampir.uz |
2025-йилда Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари соҳасини ривожлантириш, тезкор ва ишончли ахборот етказиш ҳамда жамиятда очиқлик ва таҳлилий ёндашувни шакллантиришдаги ютуқлари учун. |
|
Rozmetov |
2025-йилда гўшт саноатининг комплекс эксперти сифатида имиджни ўзгартириш ва гўшт маҳсулотлари бозорида етакчиликни мустаҳкамлаш, таниқлиликни ошириш ва маҳсулот портфелини самарали кенгайтиришдаги ютуқлари учун. |
|
Sales Doctor Solutions |
2025-йилда Ўзбекистонда савдо ва дистрибьюция соҳасида рақамли бизнес маданиятини шакллантирувчи етакчи IT-экотизим. |
|
Sherin |
2025-йилда Ўзбекистонда колбаса маҳсулотлари категориясини ривожлантиришдаги ютуқлари ва истеъмолчилар фикрига кўра халқаро брендлар даражасида етакчилик учун. |
|
Sholi |
2025-йилда Ўзбекистонда миллий ошхонанинг замонавий форматини муваффақиятли ишга тушириш ва ривожлантириш, кучли гастрономик бренд яратиш ва барқарор талабни шакллантиришдаги ютуқлари учун. |
|
Siberian Wellness |
2025-йилда Ўзбекистонда wellness саноатини ривожлантиргани ва соғлиқ учун табиий ва илмий асосланган маҳсулотларга ишончни мустаҳкамлашга кўмаклашаётган барқарор ишлаб чиқариш экотизимини жорий этгани учун. |
|
Silk Road Samarkand |
2025-йилда ноёб меҳмондўстлик марказини яратиш ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини мустаҳкамлашдаги ютуқлари учун. |
|
SMARTLIFE |
2025-йилда Ўзбекистонда электроника чакана савдосини ривожлантириш, замонавий хизматлар жорий этиш ва мижозлар ишончини мустаҳкамлашдаги ютуқлари учун. |
|
StarLine |
2025-йилда Ўзбекистонда автомобиль хавфсизлиги соҳасида инновацион технологияларни ривожлантириш, халқаро мавқеини мустаҳкамлаш ва маҳсулотнинг юқори сифати учун. |
|
Toshkent Gullari |
2025-йилда гул дўконидан 5 дан ортиқ йўналишга эга кўп тармоқли компаниягача муваффақиятли ривожланиш, Ўзбекистон бозорида юқори сифат, ассортимент ва хизмат стандартларини шакллантириш орқали истеъмол маданиятини ўзгартиришдаги ютуқлари учун. |
|
Uztelecom |
2025-йилда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришда етакчилик, бутун мамлакатда илғор технологияларни муваффақиятли жорий этиш ва Ўзбекистоннинг рақамли трансформациясига муҳим ҳисса қўшгани учун. |
|
Uzumfermer |
2025-йилда вино-туризм кластерини ривожлантириш, ноёб wine & hospitality форматини яратиш ва Ўзбекистонда премиум вино истеъмол маданиятини тарғиб қилишдаги ютуқлари учун |
|
VITAWAY |
2025-йилда Ўзбекистонда болалар саломатлиги маҳсулотлари бозорини ривожлантириш, хавфсиз ва самарали ечимларни жорий этиш ҳамда ота-оналар ишончини мустаҳкамлашдаги ютуқлари учун. |
|
VOYAH |
2025-йилда Ўзбекистонда премиум электромобиллар сегментини ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва янги мобиллик стандартини шакллантиришдаги ютуқлари учун. |
|
Webster University in Tashkent |
2025-йилда халқаро таълим орқали Ўзбекистоннинг инсон капиталини ривожлантираётган бренд. |
|
WEproject.media |
2025-йилда медиа орқали Марказий Осиёнинг глобал имижини шакллантириш ва минтақа инсон капиталини тарғиб қилишдаги ютуқлари учун. |
|
Yandex Go |
2025-йилда Ўзбекистонда рақамли хизматлар экотизимини ривожлантириш, инновацион ечимларни жорий этиш ва фойдаланувчи тажрибасини ўзгартиришдаги ютуқлари учун. |
|
Yaponamama |
2025-йилда Ўзбекистонда ресторан саноатини ривожлантириш ва паносиё ошхонасини оммалаштиришда, барқарор гастрономик экотизим яратиш ва бозорда етакчи мавқеини мустаҳкамлашдаги ютуқлари учун. |
Ўзбекистонда бренд-маданиятини яратиш ва ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофот Фаррух Каримович Закировга топширилди.
Мукофот ҳакамлари танловига кўра, 2025 йилдаги энг таъсирли ютуқлар учун “Йил кашфиёти” махсус номинацияси ғолиблари сифатида Ипак Йўли Банк, Доброе ва UzCarlsberg брендлари эътироф этилди.
Мукофот ҳақида батафсил маълумот:
bai26.marketing.uz
Ulashish