Ijtimoiy muhim vazifalarning hal qilinishi
Rozmetov
Охирги пайтларда маҳсулот танловида асосий урғу уни фойдали эканлигига, саломатликка қаратилганлигига берилмоқда. Nielsen тадқиқотлари натижасида аниқланган маълумотларга кўра, майонез, консерваланган тайёр маҳсулотлар сотуви 8-10% га пасайган бўлса, бир вақтнинг ўзида творог сотуви 50%га, сут маҳсулотлари 11% га ва бошқа фойдали маҳсулотлар сотуви ҳам бир неча фоизга ошган. Шунингдек, соғлом, табиий, экологик тоза маҳсулот учун мақсадли аудитория вакиллари кўпроқ маблағ сарф қилишга тайёр эканлиги аниқланган. Фаол турмуштарзи, ўз саломатлиги ва ташқи кўриниши учун қайғурган истеъмолчиларни ўз совутгичларида қандай маҳсулотлар жойлашганлигига эътибор қаратишга ундади, лекин шу билан бирга, айнан шундай истеъмолчилар маҳсулотнинг таъмига алоҳида талабга эга. Компания нуқтаи назарини, ҳамда колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳақидаги салбий фикрларни инобатга олган ҳолда, компания колбаса маҳсулотларини жуда яхши кўрадиган, лекин уни истеъмол қилаолмайдиганлар учун маҳсулот яратиш қарорига келди.
Кўплаб сўров ва тадқиқотлар натижасида: 1. Парҳезли маҳсулотлар туркумига бўлган талаб аниқланди; 2. Парҳезли маҳсулотларни ишлаб чиқариш асоси сифатида гўшт ҳомашёси таҳлил қилинди; 3. Қадоқлаш дизайни ўрганилди; ва Тошкент тиббиёт академияси,хусусан диетолог-нутрициолог мутахассис Гули Шайхова билан биргаликда маҳсулот ассортименти ишлаб чиқилди. Ушбу маҳсулотлар туркуми паст калорияли курка гўштидан, ҳеч қандай консервантлар ва таъм кучайтирувчи моддаларсиз ишлаб чиқарилиши кўзда тутилди. Ушбу маҳсулот мактабгача ёшдаги болажонлар, эмизикли аёллар, ёши катта юртдошларимиз, ҳамда қанд диабети касаллигига чалинган истеъмолчилар ва спортчилар учун тавсия этилади. Ушбу маҳсулот Тошкент тиббиёт академияси диетологлари томонидан тавсия этилган. Қадоқлаш дизайни орқали эса истеъмолчиларга маҳсулотнинг енгиллигини, паст калорияли эканлигини етказиш мақсад қилинган. Шунинг учун асос сифатида оқ ранг,яъни софлик ва енгиллик тимсоли олинган бўлиб, ундаги ингичка чизиқлар нафисликни англатади.
Маҳсулот 2020 йилда ишлаб чиқарила бошлади ва истеъмолчилар меҳрини қозона олди. 2020 йил саломатлигимиз учун синовли келгани, ҳамда соғлом овқатланишга ўсиб бораётган қизиқишни ҳисобга олган Rozmetov компанияси ўз истеъмолчиларининг саломатлиги ҳақида қайғура бошлади ва биринчилардан бўлиб ўзига хос, ўз саломатлигини асрайдиганлар ва диабетга чалинганлар учун мос бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқди. Карантин шароитида маҳсулотни бозорга жорий қилиш ва истеъмолчилар билан мулоқот жуда қийин кечди. Лекин мулоқот ҳали якунланмаган ва шу йилнинг якунига қадар биз янги маҳсулотимизни янада жадал тарғиб қилишни режалаштирганмиз.