Вы участник?

Ovoz berish

Loyihalar

1903 Санъат асарларига тўла бўлган хонада ҳам мен барибир сенга термулган бўлардим..


  • Nominatsiya:

    Seasons. Mavsumiy kampaniya

  • Brend

    Medion

Muammo

Телевидения, интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожланган даврда жамият томонидан юзага келган "идеал аёл образи" ижтимоий тушунчаси ҳосил бўлган. Ҳар бир аёл чиройли қоматни орзу қилади, аммо ўзининг жисмоний хусусиятларидан келиб чиқиб идеал кўринишга эга эмас. Видео ролигимиз орқали пластик жарроҳни ҳайкалтарош каби тасаввур қилиб бўлмайдиган дурдона асар яратишини ва ҳар бир қиз, аёл ўз орзуларини рўёбга чиқариши мумкинлигини кўрсатмоқчи эдик.


Yechim

2016 йилда Medion тиббиёт марказида эстетик тиббиёт департаменти ташкил этилиб, пластик жарроҳлик ва дерматологик косметология соҳаларининг хориждаги ва мамлакатимиздаги етакчи мутахассислари жалб этилган. Пластик жарроҳлик соҳасининг бозорини ўрганар эканмиз, ўзгаришлар билан баравар ривожланиш мақсадида, ушбу соҳадаги энг сўнгги ускуналарни сотиб оламиз ва мутахассисларимизни хорижда ўқитиб борамиз. 8 март куни биз аёл гўзаллигига доир қўйилган мақсадларга эришиш йўллари акс эттирилган видеороликни ҳавола этдик.


Natija

Мазкур видеоролик сабабли интернет фойдаланувчилари томонидан ижтимоий фаоллик кузатилди, пластик жарроҳлик амалиётларига бўлган талаб ошиб, нафақат Ўзбекистон, балки Россия ва Қозоғистондан ҳам беморларни жалб қилганлиги кузатилди.



Ro'yxatga qaytish