Seasons. Mavsumiy kampaniya
Medion Sport
Medion Sport комплекси соғлом турмуш тарзи ва стресссиз ҳаёт учун курашади. Оғир иш кунидан сўнг биз ҳар томонлама стресс, зўриқишларга дучор бўламиз, шу орқали бизда салбий ҳислар йиғилиши бошланади. Барчага маълумки, негатив фикрлар шавқатсизлик хиссини келтириб чиқаради, бунинг исботини янгиликларда кузатишимиз мумкин. Ҳеч кимга сир эмаски, энг яхши антидепрессантлардан бири бу жисмоний фаолликдир!
2021 йилда Medion Sport комплекси Хэллоуин байрами учун стресс ва салбий ҳис-туйғулар кечирган вақтда бизда намоён бўладиган ички жинлар аниқ тасвирланган видео тайёрлаган эди. Уларни енгиш учун салбий ҳис-туйғуларни чиқариб ташлаш зарурдир. Шу сабабдан, Medion Sport комплекси шу вақтда 20% лик чегирма билан абонементни сотиб олиб, инсон соғлиғи ва бошқаларга зарар етказмасдан ана шундай ҳис-туйғуларни чиқариб ташлаш имконини беради.
Мазкур видеоролик ва акция йўлга қўйилганидан сўнг, интернет фойдаланувчилари томонидан ижтимоий фаоллик кузатилган эди. Ушбу акция туфайли абонемент сотувлари ошиб, кўплаб содиқ мижозларни жалб қилиш имкони пайдо бўлди.