New. Yangi mahsulot yoki xizmatlarni joriy qilish
Medion Sport
2018 йилда спорт комплексларига эга иккита йирик тиббиёт марказини очиш қарори қабул қилинган эди, чунки, барчага маълум саломатлик нафақат шифокорлар буюрган дори-дармонларга, балки соғлом турмуш тарзига ҳам боғлиқдир.
2021 йилда "Medion Sport" спорт комплекси томонидан фаол турмуш тарзини олиб бориш ва жисмоний соғлиқни назорат қилиш имконини берувчи, турли касалликлар ривожланишини эрта олдини олишга ёрдам берувчи биринчи лойиҳаси ишга туширилган эди.
Бугунги кунда Medion Sport комплекси қуйидаги йўналишларда хизматларни тақдим этади: фитнес, CrossFit, якка кураш, гимнастика, шунингдек, таниқли хорижий мураббийлар ва спорт усталари билан маҳорат дарсларини ўтказади.