New. Yangi mahsulot yoki xizmatlarni joriy qilish
Medion
2016 йилда Европа ва Американинг энг замонавий ускуналари билан жиҳозланган Medion тиббиёт маркази очилган бўлиб, энг яхши маҳаллий ва хорижий мутахассислар таклиф этилган. Маълум вақтдан сўнг, беморларимизнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, биз бир клиникада кўплаб тиббий хизматларни қамраб ололмаймиз, деган хулосага келдик. Маркетинг тадқиқотлари ва хусусий клиникалар ўртасидаги айрим тиббий хизматларга бўлган талабни ўрганиб чиқиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун Республикада ривожлантириш зарур бўлган йўналишлар бор, деган хулосага келдик.
2018 йилда директорлар кенгаши томонидан онкология, кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, кўз микрожарроҳлиги ва тиббиётнинг бошқа соҳаларидаги долзарб йўналишларини қамраб олувчи иккита йирик тиббиёт марказларини қуриш ва очиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
2021 йилда иккита йирик тиббиёт марказларининг очилиши натижасида Medion тиббиёт маркази ҳозирда беморларга юқори сифатли диагностика ва даволаниш хизматларини кўрсатувчи клиникалар тармоғи сифатида фаолият юритишни бошлади. Ҳамда, ҳар ойда биз онкология ва кардиожарроҳлик соҳаларидаги етакчи хорижий мутахассислар иштирокида хайрия консультацияларини ўтказиб борамиз. Шунингдек, Medion клиникалар тармоғини янада ривожлантириш учун Юрак институти (Украина), Deutsches Diagnosticum (Германия), American Hospital Tbilisi (Грузия) каби етакчи хорижий тиббиёт компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ҳамкорлик меморандумини имзолашга муваффақ бўлдик.