New. Yangi mahsulot yoki xizmatlarni joriy qilish
Mexmash
Mexmash брендини оммага янада кўпроқ танитиш техник топшириғи берилган эди. Биз аудиторияни қизиқтира оладиган ва эсда қоладиган вирус реклама роликини тайёрлашни қарор қилдик. Биз асосий талабгор аудиторияни ўрганиб чиқиб, бевосита ғояни яратишга киришдик. Мехмаш компанияси маҳкамлаш махсулотлари – бурама миҳлар, шуруплар, болтлар ишлаб чиқаради. Бизни олдимизда қандай қилиб шурупларга ўхшаган оддий нарса хақида қизиқарли, ғайриоддий ролик яратиш мумкин деган савол туғилди.
Биз бурамамиҳларимизнинг кучини, бардошини ва жиддийлигини акс эттирмоқчи бўлдик. Компаниямизнинг аниқ кучлилигини бурамамиҳларимизнинг жасорати орқали ифода этмоқчи бўлдик. Сценарийларни қоралаб биз бу видеороликни реал хаётда олиш жуда мураккаб бўлишини тушуниб еттик, шунинг учун хаммасини 3д-графикада ёритиш қарорини қабул қилдик. Энг муҳими – бу видеороликнинг хаётийлиги. Бинобарин биз хохлаган таасуротни бурамамиҳлар тўғрисидаги арзон мультфильм беролмаслигини тушуниб еттик.
Биз зўр фидбэкларга бой бўлган ажойиб 3д-графика яратдик. Видеоликимиз борасида жуда кўп фикрлар билдирилди. Бу реклама биз хохлаганимиздай жуда агрессив, қатъий ва таъсирчан чиқди. Таргетдан сўнг одамлар яна узоқ муддат давомида бир бирларига бизнинг рекламамизни жўнатиб туришди.