Celebrities. Mashhur shaxslar ishtirokidagi reklama kampaniyasi
Rozmetov
Rozmetov компанияси 30 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб, ўзининг рақобатбардош афзалликларини шакллантирди. Булар нисбатан баланд нархда бўлса-да, истеъмолчиларга яхши маълум бўлган юқори сифат, импорт қилинадиган қўшимчалар ва сифатли ҳомашё. Шу билан бирга нарх ва дистрибьюция масаласи рақобат бозорида камчиликка эга эди.Бу маҳсулотимиз Тошкент шахрида уз харидорларига эга , бироқ вилоят худудлари бизнинг маҳсулот ва корхонамиз ҳакида малумотга эга эмас. Бизнинг асосий вазифаларимиздан бири вилоят худудларига чикиш эди.
Шу муносабат билан биз “OILAVIY” номли йанги маҳсулот яратдик, бу маҳсулотимиз бутун оилага мўлжалланган ва энг асосийси арзон нархларда оммага тақдим этилди. Харидорларимиз тулиқ малумотга эга бўлишлари учун биз махсулот хакида қиса роликхам тушурдик, ва бу роликни телевидения орқали оммага тақдим этдик.
"OILAVIY"- ҳамёнбоп нархларда Rozmetov сифати; “OILAVIY”- бутун оила учун мўлжалланган маҳсулотлар бўлиб, компаниянинг “Оиламиздан оилангизга” шиорини ўзида акс эттирган. “OILAVIY”СБ маҳсулотлари 2020 йилнинг охирида чиқарилган бўлиб, 2021 йилда котта микдорида сотилган.Ушбу туркумдаги маҳсулотлардан бири сотувлар ҳажми бўйича компаниямизнинг энг харидоргир маҳсулоти бўлган Асл Фарҳод ярим дудланган колбасасига яқинлашди.Тарғибот воситалари сифатида BTL акциялар, ташқи реклама, фикр тарғиботчилари, ТВ ва савдо нуқталарида савдо акциялари қўлланилди. Логотип ва фирма услубини MANO branding ишлаб чиқан. Видео продакшен – IJODISTON production