Вы участник?

Ovoz berish

Loyihalar

1202 ROZMETOV OILAVIY


  • Nominatsiya:

    Branding. Brending

  • Brend

    Rozmetov

Muammo

Rozmetov компанияси 30 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб, ўзининг рақобатбардош афзалликларини шакллантирди. Булар нисбатан баланд нархда бўлса-да, истеъмолчиларга яхши маълум бўлган юқори сифат, импорт қилинадиган қўшимчалар ва сифатли ҳомашё. Шу билан бирга нарх ва дистрибьюция масаласи рақобат бозорида камчиликка эга эди.


Yechim

Ҳамёнбоп нархлардаги, бутун оила учун мўлжалланган маҳсулотлар туркумини ишлаб чиқиш ва сотувлардан тушган даромаднинг маълум бир қисмини эҳтиёжманд оилаларга ажратиш.   Логотип ва қадоқлаш дизайни ишлаб чиқилаётганда, маҳсулотнинг турли хусусиятлари дастурхонни эслатувчи ягона композицияга уйғунлашган нақшлар, асос сифатида олинди. Савдо белгисининг номи дастурхон ва сочиқларга тушириладиган мумтоз катакли нақш устида жойлашди. Бевосита маҳсулотнинг иллюстрацияси эса йирик кўринишда бажарилиб, унинг бир маромдаги кўриниши ва рангини акс эттиради. Натижада, жуда ёрқин ва кўзга ташланувчан қадоқлар маҳсулотлар қаторида алоҳида ажралиб турадиган бўлди.


Natija

"OILAVIY"- ҳамёнбоп нархларда Rozmetov сифати; “OILAVIY”- бутун оила учун мўлжалланган маҳсулотлар бўлиб, компаниянинг “Оиламиздан оилангизга” шиорини ўзида акс эттирган. “OILAVIY”СБ маҳсулотлари 2020 йилнинг охирида чиқарилган бўлиб, 2021 йилдан бошлаб котта микдорда сотилди. Ушбу туркумдаги маҳсулотлардан бири сотувлар ҳажми бўйича компаниямизнинг энг харидоргир маҳсулоти бўлган Асл Фарҳод ярим дудланган колбасасига яқинлашди. Тарғибот воситалари сифатида BTL акциялар, ташқи реклама, фикр тарғиботчилари, савдо нуқталарида савдо акциялари қўлланилди ва ТВ.   Логотип ва фирма услубини MANO branding ишлаб чиқан. Видео продакшен – IJODISTON production



Ro'yxatga qaytish