Вы участник?

Ovoz berish

Loyihalar

2009 Электромобиллардан қулай фойдаланиш учун экотизимни глобаллаштириш


  • Nominatsiya:

    Community. Komyuniti, hamjamiyat, sadoqatlilik dasturini tuzish

  • Brend

    Megawatt

Muammo

Электромобиллар глобал трендга айланган бўлса ҳам, биз Megawatt Motors яратилишининг бошида истеъмолчида қўрқув ва стереотиплар борлигига ишонганмиз ва ишонишда давом этамиз. Бозорда ушбу трендни муваффақиятли тарғиб қилмоқчи бўлган компаниянинг мақсади — ҳар бир киши ўз тажрибаси билан ўртоқлаша оладиган, саволлар бера олиши ва электромобиль сотиб олаётганда шубҳаларни бартараф эта олиши мумкин бўлган электромобиль севувчилар ҳамжамиятини яратишдир.


Yechim

Ҳеч қандай чиройли реклама одамлар қўрқувини ишончга ўзгартира олмайди. Буни фақат ҳамжамият яратиш орқали амалга ошириш мумкин. Биз эса буни амалга оширдик.

Виртуал майдонда ҳамжамиятни шакллантиришдан ташқари, компания автомобиль ва атроф-муҳит мавзуларида турли хил оффлайн тадбирларни ўтказади.

Компания катта содиқлик дастурини — Megawatt VIP-Club’ни ишлаб чиқмоқда, бунда ҳар бир мижоз ёки бизнинг мухлис чегирмали электромобиль ёки яхши муносабатдан кўпроқ нарсага эга бўлади. Дастур ҳозирда ишлаб чиқилмоқда. Дастурни йўлга қўйиш 2023-йилнинг 1-чорагига режалаштирилган. Бу IT ечимларга эга ажойиб қўшимча сервис бўлади.


Natija

Бизда энг кўп обуначилар (электромобиллар мухлислари) мавжуд.

Телеграм-канал: 4600+ обуначи

Инстаграм: 25 300+ обуначи

Facebook: 2500+ обуначи

YouTube: 1330+ обуначи

 



Ro'yxatga qaytish