Вы участник?

Ovoz berish

Loyihalar

1201 ASKLEPIY Group компанияси ҳақида видео лавҳа


  • Nominatsiya:

    Branding. Brending

  • Brend

    ASKLEPIY Group

Muammo

ASKLEPIY Group бренди билан боғлиқ муаммо шундаки, меҳнат бозорида иш изловчилар ASKLEPIY Group билан таниш эмас эди, аммо компания гуруҳининг алоҳида бизнес бўлинмалари (ASKLEPIY Distribution, OXYmed, NIKA PHARM, ZAMONA RANO, MARI PHARM) истеъмолчиларга маълум эди, лекин улар орасида ҳеч қандай боғликлик кўринмас эди.


Yechim

Асосий қадриятларни акс эттирувчи компаниянинг соябон брендини намойиш қилиш зарур эди:
ҲАЛОЛ
(Инсон) – онг, руҳ ва тананинг уйғун ривожланиши
(Бирлик) – ўзи, атрофдаги одамлар ва табиат билан очиқ ҳамкорлик
(Яратувчанлик) – фойдали нарсаларни яратиш истаги
(Бағрикенглик) – ҳар хилликни қабул қилиш
(Янгилик) – янги имкониятларни очиш
(Масъулият) – натижа учун жавобгар бўлишга тайёрлик

Авваламбор бозорда брендни идрок этилишига таъсир қилиш, ASKLEPIY Groupга нисбатан ишонч, қатъиятлик ва содиқликни сингдириш муҳим аҳамиятга эга эди. Томошабин билан ҳиссий алоқани ўрнатиш, компаниянинг асосий миссиясида иштирок этиш истагини амалга ошириш: Ўз зиммамизга олган мажбуриятларнинг сифатли бажарилиши Ўзбекистонда инсонларнинг ўртача умр кўриши билан бир қаторда, саломатлик ва бахт даражасининг ошишига олиб келади, деб ишонамиз.

Биз келажакни яратамиз. Ҳалол. Биргаликда.


Natija

Корпоратив видеороликда биз ASKLEPIY Group (компания гуруҳлари)нинг яхши мувофиқлаштирилган бизнес-жараёнларини намойиш қилдик, бу бизга аҳолига тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва унинг маркетингини тарғиб қилишдан тортиб, то Ўзбекистон бозорида муваффақиятли сотишгача бўлган барча хизматларни тақдим этиш имконини беради.

Шуни таъкидлаш муҳимки, барча мураккаб жараёнлар ортида биз одамларни кўпроқ қадрлаймиз - бу бизнинг энг кучли устунлигимиздир. Ва биз қулай ривожланиш ва бор салоҳиятни очиш учун барча шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз. Лавҳа бизнинг ходимларимиз иштирокида яратилган: боғбон/фаррошлардан тортиб топ-менеджмент/ASKLEPIY Group Бош директоригача



Ro'yxatga qaytish