Celebrities. Mashhur shaxslar ishtirokidagi reklama kampaniyasi
Megawatt
Megawatt Motors 2019-йилда Ўзбекистон Республикаси бозорига кирган биринчи электромобиль компаниясидир. Бу инсонларнинг фикрини ўзгартира бошлаган ва уларнинг экологик тоза транспорт воситаларига ўтишга ишонтира бошлаган брендир.
Бироқ, ушбу сегментда рақобат кучайиб, электромобилларни етказиб берувчи бир нечта ўйинчилар ҳам пайдо бўлди.
Брендга содиқ инсонлар сонини кўпайтириш ва Megawatt таниқлилигини ошириш керак эди.
Янги стратегия электромобилларга қизиқишни ошириш ва одамларнинг ушбу маҳсулотни харид қилиш билан боғлиқ қўрқувини бартараф этишдан иборат. Бунинг учун Megawatt Motors таниқли автомобиль блоггери билан ишлай бошлади, у электромобилларга эга бўлишнинг барча нозик томонларини тушунтиради ва сўзлаб беради. Компания бугунги кунга қадар бутун мамлакат бўйлаб ўзининг зарядлаш стансиялари тармоғини яратмоқда, ўзининг хизмат кўрсатиш марказига эга ва ўз маҳсулотларига кафолат беради.
Ушбу видео 1,6 миллион марта кўрилган.
Қизиқиш ва шовшувни айнан шу видео уйғотди. Электромобилларга катта қизиқиш пайдо бўлди ва электромобилларининг савдоси уч баробар ошди.