Вы участник?

Ovoz berish

Loyihalar

2216 Электромобиллардан қулай фойдаланиш учун экотизимни глобаллаштириш


  • Nominatsiya:

    Social. Ijtimoiy ahamiyatga ega vazifalarni hal qilish

  • Brend

    Megawatt

  • Agentlik

    Meagwatt Motors

Muammo

Экология

Ҳар қандай давлатнинг жадал ривожланиши ҳаётни яхшилашга хизмат қилиш билан бирга, мамлакат экологиясига катта зарар етказади. Мамлакатимизда ҳаво, дарёлар ва шаҳарларнинг ифлосланиш даражаси йил сайин ортиб бормоқда. Aсосий муаммолардан бири бу ҳаво ифлосланишидир, айниқса, бу йирик шаҳарларда ҳалокатли даражага етмоқда. Шаҳарларнинг учдан икки қисмида ҳавонинг максимал даражада ифлосланиши беш баравар ошиб кетган. Ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг энг катта қисми кўмирнинг олдиндан тозаланмасдан ёндирилиши, чиқинди газлари, саноат ва маиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали чиқадиган тутун натижасида ҳосил бўлган энг кичик зарралардир.

Ўзбекистонда аҳоли сони ортиб бормоқда, ишлаб чиқариш атроф-муҳитга зарар етказиши билан бир қаторда, катта миқдордаги автомобиль чиқинди газлари ҳам бу борада муҳим рол ўйнайди. Электромобилларининг катта афзаллиги шундадир. Улар электр энергияси туфайли ишлайди ва бензин ёки дизел двигателли автомобиллар каби атроф-муҳитга бундай зарар етказмайди.

 

Электромобилларни кенг ривожлантириш учун электр зарядлаш инфратузилмасининг этишмаслиги

Маълумки, электромобиль бир марта қувватланганда ўртача 300-400 км масофани босиб ўтади.

Электр зарядлаш инфратузилмаси мавжуд бўлмагани учун, электромобиль эгаларининг ҳаракати географик жиҳатдан чекланган. Бу эса Ўзбекистонда электромобилларнинг кенг ривожланишига бевосита таъсир қилади.


Yechim

Экология

Германиянинг Aтроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш вазири Свенья Шулзенинг таъкидлашича, ҳозирда электромобиллар дизел билан ҳаракатланувчи автомобилларга қараганда 16 фоизга ва бензин билан ҳаракатланувчи автомобилларга нисбатан эса 27 фоизга тозароқ. 2025-йилга келиб эса бу фарқ янада кенгаяди. Бензин билан ҳаракатланувчи автомобилнинг бутун фойдаланиш муддати давомида ўртача чиқинди чиқариш кўрсаткичи бир километрга 168 грамм CО2, дизелда - 148 грамм ва электромобилларда - 101 граммни ташкил қилади.

Хўш, электромобилларга эга бўлишнинг қандай афзалликлари бор?

  1. Ёқилғи сарфини камайтириш. Бензиннинг нархи доимий равишда ошиб бормоқда ва кўпинча катта миқдорда истеъмол қилинади, бу оила бюджетига салбий таъсир қилади. Батареяни қайта зарядлаш учун эса электр энергиясининг нархи бу харажатлардан анча паст.
  2. Aтроф-муҳитнинг ифлосланишини камайтириш. Электромобильнинг двигатели атроф-муҳитга зарарли газларни чиқармайди. Идеал ҳолда, атроф-муҳитга таъсирни камайтириш учун уни тоза, қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқариш керак.
  3. Шовқинни камайтириш. Электромобиллар шовқинсиз, бир текис тезлашишни таъминлай олади ва тезроқ тезлашади.
  4. Хавфсизлик. Электромобиллар оддий автомобиллар каби синовлардан ўтади. Тўқнашув содир бўлганда, хавфсизлик ёстиқчалари очилади, тўқнашув сенсорлари батареяларни узиб қўяди ва электромобиль тўхтайди.
  5. Нарх. Электромобиллар жуда қимматга тушадиган вақтлар ўтди. Илгари батареялар жуда қиммат эди, аммо оммавий ишлаб чиқариш билан уларнинг нархи пасайди.
  6. Ишончлилик. Эҳтиёт қисмлар ва деталлар сони камроқ бўлганлиги сабабли, электромобильнинг ишончлилиги ошади ва бунинг натижасида таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари камаяди.

Шу сабабли, Megawatt Motors компаниясининг вазифаси келажакда мамлакатимиз экологиясига катта таъсир кўрсатадиган кичик аммо муҳим ишлардан иборат. Биз бундай ишда иштирок этаётганимиздан жуда хурсандмиз.

 

Электромобилларни кенг ривожлантириш учун электр зарядлаш инфратузилмасининг этишмаслиги

Megawatt Motors барча электромобиль егалари мамлакатимизнинг севимли жойлари ва шаҳарларига ва тез орада ундан ташқарига ҳам саёҳат қила олишлари учун Ўзбекистонда электр зарядлаш стансиялари тармоғини ривожлантирмоқда.

Компания 2024-йил охиригача мамлакатдаги ЭЗС сонини 500 та стансияга етказишни режалаштирмоқда. Саъй- ҳаракатларимиз давом этмоқда.


Natija

1. Экология нуктаи назаридан, натижалар хакида гапиришга хали эрат. Ишончимиз комилки, хозирги ишимиз авлодларимиз келажагига экологик жихатдан ижобий таъсир курсатади.

2. Электр зарядлаш инфратузилмаси буйича - ишлар давом этмокда. Натижада электр транспорт воситаларининг мамлакат хаётига тез кириб бориши булади.



Ro'yxatga qaytish