My.gov.uz
2022 йил натижалари
2022 йил my.gov.uz портали (ЯИДХП)да:
-Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 70 га яқин янги хизматлар ишга туширилди.
-Мобил иловадаги хизматлар сони 160 дан ортди.
-Портал фойдаланувчилари сони 2,8 баробарга кўпайиб, 4 млн.га етди.
-20 дан ортиқ электрон давлат хизматларининг кўрсатилиши соддалаштирилди.
-38 турдаги хизматлардан фойдаланишда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаби бекор қилинди.
-my.gov.uz орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўрсаткичи 12,2 млн.дан ортиқни ташкил этди (2021 йилга нисбатан 130 фоиздан кўп фойдаланилган). Натижада аҳолининг 36 млрд.дан ортиқ маблағлари тежалишига эришилган.
-“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга my.gov.uz хизматларини кўрсатишда давлат божлари учун 50 фоиз чегирма йўлга қўйилган.
-Давлат хизматлари натижасини ариза бериш жойидан қатъи назар my.gov.uz портали орқали олиш жорий этилди.
-Фуқаролик биометрик паспорти (ID карта), ҳайдовчилик гувоҳномаси ва шунга ўхшаш ҳужжатларнинг амал қилиш муддати яқинлашганда Ягона портал орқали хабардор қилиш имконияти яратилди.
“Анор банк”нинг "Anor mobile” мобил иловаси орқали my.gov.uz порталининг 7 турдаги, Алоқабанкнинг Зумрад иловасида 9 та ва АТ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг мобил иловаси орқали 5 турдаги электрон хизматлардан фойдаланиш имконияти йўлга қўйилди.