TURON TOURISM
“TURON TOURISM” масъулияти чекланган жамияти 2019 йил 9 декабрда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг ҳудудий Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан берилган лицензия асосида туризм фаолиятини юритиб келмоқда.
Шунингдек, компанияда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси “Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУК томонидан 2020 йилда тақдим этилган мувофиқлик сертификати мавжуд.
Бугунги кунда Компания халқаро чиқиш, кириш ва ички туризмга ихтисослашган туроператорлардан бири бўлиб, Компания фақат ишончли ҳамкор авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиб келаётганлиги сабабли ўз мижозларига парвозларнинг юқори даражадаги хавфсизлиги, қулайлиги ва аниқлигини кафолатлайди.
"ТУРОН TOURISM" ходимлари сизга қулай хизматни танлашда, қулай ҳаво рейсларини танлашда ёрдам беришади, шунингдек, қаерда дам олиш яхшироқ ва қайси меҳмонхонада қолиш енг ёқимли еканлигини таклиф қилишади.
Биз кенг кўламли хизматларни таклиф етамиз: виза беришдан тортиб, индивидуал ёки гуруҳли турни тузиш, чипталар, меҳмонхоналар, трансферларни брон қилиш, экскурсия ва кўнгилочар дастурларни ташкил қилишгача. Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистон аҳолисининг барча тоифалари учун сифатли дам олишни ҳамёнбоп қилиш ва мижозларимиз доимо мамнун бўлишдир.
2022 йил ноябрь ойидан бошлаб, компания томонидан Умра зиёрати йўналиши бўйича туризм хизматини кўрсатишни бошлади. 2022 йил ноябрь ва декабрь ойларида 40 кишидан иборат 4 тадан гуруҳ юборилган бўлса, 2023 йил январь ва февраль ойиларида гуруҳлар сони ойига 17 тани ташкил қилди.
Рамазон ойида ҳар куни 40 кишидан иборат гуруҳларни Умра сафарига юбориш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун барча шароитлар яратилган. Яъни авиакомпаниядан чипталар, Мадина ва Макка шаҳридаги меҳмонхоналарда банд қилинган хоналар мавжуд ҳамда Саудия Арабистонида хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳ билан келишув имзоланган.