Numa
"Numa" компанияси ўз фаолиятини 2020 йилда бошлаган бўлиб, саломатликни асраш, организмни турли касалликлардан ҳимоя қилишга ёрдам берувчи табиий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 90 000 нафардан ортиқ мижозлар табиий таркибга эга маҳсулотлардан ижобий натижа олган.
2022 йилда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар:
– Компания томонидан 5 та янги – "Detox Hepar Energy", "Endomarine", "Omega 3-6-9", "Igneus", "Vitamin D3" маҳсулотлари ишлаб чиқарила бошланди;
– "Numa" компаниясининг болалар учун мўлжалланган йўналиши номи "Babymarine"дан "Numa Kids"га ўзгартирилди ва ребрендинг қилинди;
– "Babymarine" маҳсулотининг номи "Endomarine"га ўзгартирилди, унинг таркиби ва хусусиятлари янгиланди. Маҳсулотнинг болалар учун янада фойдали бўлиши устида иш олиб борилди;
– Кичкинтойлар учун "Rikki" ва "Bonny" маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. "Rikki" маҳсулоти бестселлерга айланди ва уни истеъмол қилган минглаб болаларда ижобий натижа қайд этилди;
– Компания маҳсулотлари бир қатор сифат сертификатларини қўлга киритди.
"Numa" компанияси 2023 йилда ўз фаолиятини янада кенгайтирган ҳолда дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам кириб бориш ва аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ғоясини кенг ёйишни мақсад қилган.