Numa Kids
"Numa Kids" компанияси 2020-йилдан буён болалар саломатлигини асраш ва уларнинг организмини турли касалликлардан ҳимоя қилувчи табиий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади.
2022 йилда биз амалга оширган ишлар ва эришилган натижалар:
– Компания номи "Babymarine"дан "Numa Kids"га ўзгартирилди ва ребрендинг қилинди;
– Компания томонидан ишлаб чиқариладиган "Babymarine" маҳсулотининг номи "Endomarine"га ўзгартирилди, унинг таркиби ва хусусиятлари янгиланди. Маҳсулотнинг болалар учун янада фойдали бўлиши устида иш олиб борилди;
– "Rikki" ва "Bonny" маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди;
– "Rikki" маҳсулоти ишлаб чиқарилганига кўп вақт бўлмай туриб, бестселларга айланди ва уни истеъмол қилган минглаб болаларда ижобий натижа қайд этилди;
– Компаниянинг "Endomarine", "Rikki" ва "Bonny" маҳсулотлари бир қатор сифат сертификатларини қўлга киритди.
"Numa Kids" компанияси нафақат Ўзбекистонда, балки Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия Федерацияси ҳудудларида ҳам фаолият олиб боради. Компаниянинг 100 нафардан зиёд мутахассислари кичкинтойларнинг саломатлигини асраш, маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш устида тинимсиз равишда иш олиб борадилар.