Integratsiyalangan kampaniya
Golden House
"Хонадон харид қил ва Tesla ютиб ол" акциясини ўтказиш мақсади истеъмол талабини ошириш, эътиборни жалб қилиш, компаниянинг таниқлилигини ва содиқликни ошириш, мижозларда компаниянинг турар жой мажмуаларига қизиқишни рағбатлантириш орқали уларни бозорда илгарилатишдан иборат. Ушбу мақсадлар асосида сотувлар режаси белгиланди — акция ўтказилиш даврида 150 та хонадон сотуви.
Акция ўтказилиш даврида Greenwich (бизнес-класс) ТЖМ ёки Parisien ТЖМдан хонадон харид қилган ҳар бир мижоз қимматбаҳо совринлар қўйилган ўйин иштирокчисига айланди: Tesla Model 3 автомобили, Электроскутер ва Электросамокат. Фақатгина харид қилинган хонадон учун 100% тўлов қилган мижозлар ўйин иштирокчисига айланди.
Акция якунига кўра қўйилган режа ортиғи билан — 115% га бажарилди.