Yangi mahsulot yoki xizmatning ishga tushirilishi
OILAVIY
2020 йил COVID- 19 пандемияси туфайли синовли келди. Кўплаб инсонлар ишсиз ва даромадсиз қолди. Rozmetov компанияси 30 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб, ўзининг рақобат бардош афзалликларини шакллантирди. Махсулотимиз бошқаларникига нисбатан баланд нархда бўлса-да, истеъмолчиларга яхши маълумки биз юқори сифат, импорт қилинадиган қўшимчалар ва сифатли ҳомашёлардан фойдаланамиз. Шу билан бирга нарх ва дистрибьюция масаласи рақобат бозорида камчиликка эга эди.
Ҳамёнбоп нархлардаги, бутун оила учун мўлжалланган маҳсулотлар туркумини ишлаб чиқиш ва сотувлардан тушган даромаднинг маълум бир қисмини эҳтиёжманд оилаларга ажратиш. Логотип ва қадоқлаш дизайни ишлаб чиқилаётганда, маҳсулотнинг турли хусусиятлари дастурхонни эслатувчи ягона композицияга уйғунлашган нақшлар,асос сифатида олинди. Савдо белгисининг номи дастурхон ва сочиқларга тушириладиган мумтоз катакли нақш устида жойлашди. Бевосита маҳсулот эсайирик иллюстрация кўринишида бажарилган. Унда маҳсулотнинг бир текис тузилиши ва ранги экс эттирилган. Натижада, жуда ёрқин ва кўзга ташланувчан қадоқлар маҳсулотлар қаторида алоҳида ажралиб турадиган бўлди.
OILAVIY- ҳамёнбоп нархларда Rozmetov сифати. OILAVIY – EZGU AMAL хайрия фонди билан ҳамкорликда даромадсиз қолган оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшма лойиҳа. “OILAVIY”- бутун оила учун мўлжалланган маҳсулотлар бўлиб, компаниянинг“Оиламиздан оилангизга” шиорини ўзида акс эттирган. “OILAVIY”СБ маҳсулотлари 2020 йилнинг охирида чиқарилган бўлиб, ярим йилда сотувлар бўйича яхши натижа келтирди. Ушбу туркумдаги маҳсулотлардан бири сотувлар ҳажми бўйича компаниямизнинг энг харидоргир маҳсулоти бўлган Асл Фарҳод ярим дудланган колбасасига яқинлашди.Тарғибот воситалари сифатида BTL акциялар, ташқи реклама, фикртарғиботчилари, савдо нуқталарида савдо акциялари қўлланилди. Кейинги йилда телевидениеда реклама жойлаштириш режалаштирилган.