Вы участник?

ISH TAQDIM QILISH

Loyihalar

Rozmetov -Oilamizdan oilangizga!


  • Nominatsiya:

    Rebrending

  • Brend

    Rozmetov

Muammo

Ўттиз йил ўтгач компания бир тарафдан юқори рақобат даражаси, иккинчи тарафдан соҳта маҳсулотларга дуч келди ва ушбу омиллар брендга салбий таъсир кўрсатди. Компания бозорда кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётганини инобатга олсак, унинг логотипи анча эскириб қолган эди. Қўйилган вазифа: Логотипни замонавийлаштирган ҳолда, консерватор-истеъмолчиларнинг мойиллигини йўқотмаслик учун унинг асл кўринишидан узоқлашмаслик. Маҳсулот учун рақиб ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари орасида алоҳида ўрин эгаллаш.


Yechim

Defacto мустақил агентлиги томонидан ўтказилган фокус гуруҳлар тадқиқоти асосида биз брендимизга нисбатан асосий муносабатни аниқладик, умуман олганда колбаса ҳақидаги фикрларни ўргандик, харид жараёни ва танлов омилларини белгилаб олдик, логотиптурларини синовдан ўтказдик. Тадқиқот натижаларини ўрганган ҳолда, бренд логотипи танланди, бренднинг позицияланиши ва уни акс эттирувчи қадоқлаш услуби ишлабчиқилди.


Natija

Rozmetov– авлоддан авлодга ўтиб келувчи оилавий бизнесдир. Бу компаниянинг “Оиламиздан оилангизга!” шиорида ҳам акс эттирилган бўлиб, маҳсулотлар ҳудди ўзимиз, оиламиз учун ишлаб чиқарилишини англатади. Оилавий муҳрни эслатиб турувчи плашка ёрдамида оилавийликни акс эттириш муҳим бўлиб, бу маҳсулотнинг сифати ва асллигидан далолат беради. Анъаналардан илҳомланган ҳолда, дудланган колбасаларнинг қадоқларида миллий нақшлардан фойдаланилган бўлиб, улар, шунингдек маҳсулотимизнинг маҳаллий ишлаб чиқаришга тегишли эканлигини ҳам билдириб туради. Маҳсулот турлари жуда кўп бўлгани боис, уларнинг дизайнида рангли фарқлаш ёндошуви қўлланди. Пиширилган, ярим дудланган колбаса ва сосискаларнинг барчасида плашка алоҳида ажратилган бўлиб, бу истеъмолчига пештахталарда ўзи севган маҳсулотни топишда енгиллик яратади.



Ro'yxatga qaytish