Integratsiyalangan kampaniya
Dodo Pizza
Тошкент шаҳрида пицца брендлари ўртасидаги рақобат жуда кучли. Бу ерда: “Belissimo Pizza”нинг 23та филиали “Chopar Pizza”нинг 12та филиали ва Додо Пиццанинг атиги 3та филиали мавжуд. Бунинг устига, маркетинг учун ажратилган бюджет кам, етказиб бериш ҳудуди эса чекланган. Бу, ўз навбатида, таниқлилик даражаси ва шаҳар бўйлаб савдо ҳажмининг ўсишига имкон бермайди.
Ўз олдига улкан мақсадларни қўйган кичик тармоқ кам бюджет билан бўлса-да шаҳар аҳолиси қалбини забт этадиган реклама кампаниясини бошлашга қарор қилди. Унинг асосида ҳар бири ўрнатилган жойига мос тушадиган оддий қофияли гаплар ётади: Агар билборд мактабда жойлашган бўлса, у ҳолда билборддаги қофияли матн мактаб ҳақида бўлади.
Реклама кампанияси натижасида шаҳарда 20та билборд жойлаштирилди, жами 1,5 миллион обуначига эга 55 нафар блогер ва Telegram-каналлар ўз номларига ёзилган, алоҳида табрикномалар олишди ва уларнинг суратини ўз саҳифаларида бепул жойлаштиришди. Instagram-даги таргет реклама, қидирув тизимларидаги контекст реклама ва Youtube-даги Pre-roll (фойдаланувчи кўрмоқчи бўлган видео олдидан юкланадиган реклама ролиги) рекламалари жами 800 минг фойдаланувчини қамраб олди. Тармоқнинг реклама кампанияси бошланганидан кейинги даромади қуйидагича ўзгарган: Апрель ойида – 1 058 747 000 сўм Май – 1 198 041 000 сўм (+13 фоиз) Июнь – 1 293 747 000 сўм (+22 фоиз) Шунингдек, маркетинг тадқиқоти ҳам ўтказилди. Пойтахтнинг 5та марказий ҳудудида йўловчиларга бир хил савол берилди: “Қайси пицца брендларини биласиз?”. Сўровномада 500 киши қатнашди. Улар пицца брендлари номини қуйидаги тартибда санаб ўтишди: Belissimo Pizza – 57% Додо Пицца – 52% Chopar Pizza – 50% Бу Додо Пиццанинг етказиб бериш ҳудуди радиусида таниқлилик даражаси бўйича иккинчи ўринга кўтарилиб олганини кўрсатади.