Agrobooks
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув қўлланмалар тўплами
Muammo, vazifa
Қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳаллий фермерлар учун замонавий ва актуал қўлланмаларнинг мавжуд эмаслиги Ўзбекистондаги жиддий муаммолардан бирига айланди. Фермерлар илғор технологияларни ўзбек тилидаги қулай манба орқали ўргана олишмаганлиги туфайли эски усуллардан фойдаланишни давом эттиришди. Бу ўз навбатида қишлоқ хўжалиги тараққиёти ва ривожланишини секинлаштирди.
Yechim
Ушбу муаммони бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида Агробанк ўз маблағи ҳисобидан Agrobooks лойихасини йўлга қўйди. Лойиҳа доирасида: - Ўзбекистоннинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда боғдорчилик, чорвачилик, деҳқончилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди; - лойиҳани амалга ошириш учун 7 та илмий ташкилот ва 50 дан ортиқ соха профессор-ўқитувчилари жалб этилди; - ер эгаларига, фермер хўжаликлари ишчиларига ва янги деҳқонларга қўлланмалар бепул тарқатилди.
Natija
Амалга оширилган ишлар натижасида қишлоқ хўжалигининг ўн йўналиши бўйича 100 та ўқув қўлланмалар тўплами, ўсимликларни ҳимоя қилишга бағишланган 40 та услубий қўлланмалар тўплами ва 64 та узум навлари тўғрисидаги «Узумчилик» услубий қўлланмалар тўплами нашр этилди. Бугунга қадар қўлланмалар 21 000 дан ортиқ тиражда чоп этилиб, фермерларга тарқатилди. Шунингдек, қўлланмалар очиқ манбадаги телеграм бот орқали 14 500 маротаба, сайт орқали 108 500 маротаба юклаб олинди.